UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  0 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  12 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйиндаги ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Ҳали олдинда 5 та тур бор, шу сабаб астойдил ҳаракат қиламиз. Мақсад сари интилаяпмиз, курашишда давом этамиз. 

Кейинги ўйинда "Динамо" билан ўйнаймиз. Ўйлайман-ки, бу ўйинга ҳам бугунги каби мухлислар келади. Чунки жамоамиз мухлислар учун ўйнайди ва уларнинг ташрифи бизга қўшимча мотивация беради.

- Бугун "Олимпик" устидан жорий мавсумда илк бор ғалаба қозонилди ва  осонликча бўлгани йўқ. Бу жамоа "Нефтчи" учун ноқулай рақиб бўлиб қолаяптими?
- Бу жамоа билан уйда дуранг, сафарда мағлубият қайд этгандик. Биласизми, бугунги ўйинда "Олимпик" жамоаси хавфли вазиятларсиз иккита гол уриб кетди. Биринчисида ўзимизга гол урдик, иккинчи гол ҳимоя чизиғимизнинг хатоси эвазига пенальтидан урилди. Иккинчи бўлимда юқори прессинг ташкил этдик ва голлар урдик. Шу руҳда ўйнашда давом этамиз. Шундай ўйин намойиш этсак албатта Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

- "Олимпик" жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе "Нефтчи"нинг ғалабасига сабаб бўлган омиллардан бири сифатида майдон холатини кўрсатди. Бу фикрга муносабатингиз қандай?
- Майдон борасида ишланаяпти. Насиб бўлса кейинги мавсум Суперлигага чиқсак майдонимиз тўлиқ тайёр холатга келади. Энди мағлуб бўлган жамоа турли сабабларни келтиради. Майдонимиз холати ёмон эмас, бу борада раҳбарият томонидан ишлар олиб борилган. Бу майдон нимаси билан халақит берган, билмадим. "Олимпик"ни ҳурмат қиламиз. Шунингдек Темур Кападзени ҳам, жамоа бош мураббийи тажрибали мутахассис. Ўйин борасида устунликка эга бўлдик деб ўйлайман. Шу руҳда давом этсак албатта Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика