UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  11 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   4 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга учраган бўлсакда, ҳаёт давом этади" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга учраган бўлсакда, ҳаёт давом этади"

"Олмалиқ" билан учрашувдан сўнг "Навбаҳор" бош мурабийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

 - Ўзинглар кўрганларингдек, бугун жанговор ўйин бўлди. Учрашув давомида «Олмалиқ» футболчилари юзага келтирилган вазиятлардан самарали тарзда фойдаланиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аксинча футболчиларимиз имкониятларни голга айлантира олишмади. Омад бугун бизга кулиб боқмади. Агарда Остон Ўрунов баҳс охирларида гол урганида якуний натижа дуранг бўлиши мумкин эди. Умуман олганда «Олмалиқ» жамоаси ҳақли равишда ғалабага эришди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, ҳаёт давом этади. Хато ва камчиликлардан хулоса қилиб, изланишда давом этамиз. Шунингдек, чемпионатнинг сўнгги учрашувига жиддий тарзда ҳозирлик кўрамиз.

- Учрашув олдидан таркибда йўқотишлар йўқмиди?
- Айни пайтда икки нафар футболчимиз – Ойбек Қиличев ва Мирзоҳид Ғофуровлар жамоага ёрдам бера олишмаяпти. Қиличев дисквалификация қилинган бўлса, Ғофуров жароҳат туфайли олдинги ўйинларни ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Умуман олганда чемпионат бошида ҳам жамоамизда рақобат кучли эканлиги ҳақида айтиб ўтганман. Шу сабабли ихтиёримизда мавжуд бўлган ўйинчилар юқорида номлари қайд этилган футболчиларни йўқлигини билинтиришмаяпти.


"Навбаҳор" матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика