UZ

Сўнгги янгиликлар

09:17Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  0 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  1 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  14 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  16

Илҳом Мўминжонов: “Жиззахдан ютуқ билан қайтишга ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “Жиззахдан ютуқ билан қайтишга ҳаракат қиламиз”

Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва жамоа посбони Ботирали Эргашевлар иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

ИлҳомМўминжонов: - Биринчи навбатда футболчиларимизни намойиш этган ўйинлари учун катта раҳмат айтаман. Йигитлар қўлларидан келганича ҳаракат қилиб, жамоамизнинг яхши ўйинларидан бирини ўтказишди, деб ўйлайман. Бугун бизга омад етишмади. Азамат Алланиёзов ва Азизбек Турғунбоевлар томонидан йўлланган зарбалардан кейин тўп дарвоза устуни ва тўсинига тегиб қайтди. Бу футбол. Майдон текис, тўп юмалоқ, деб бежизга айтишмайди. Кейинги ўйинларга янада яхшироқ тарзда тайёргарлик кўришда давом этамиз. Ненад Ниьац ҳозирги кунда ўзининг оптимал спорт формасига кира олмаяпти. Гарчи бешта тур ортда қолган бўлсада ҳужумчимиз гол ура олгани йўқ. Бугунги учрашувда у майдонга кичик жароҳат билан тушганди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмадик. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда ўзини кўрсатади деган умиддаман. Ҳимоя чизиғимиздан кўнглим тўлмоқда. Бу хотиржамликка берилишимиз учун сабаб бўлмасада, бешта ўйинда дарвозамиздан атиги иккита тўп ўтказиб юбордик холос. Ўтган мавсумдаги кўрсаткичларимиз ёмонроқ эди. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар ҳужумчиларимизга гол уриш учун имкониятлар берамиз. Шу пайтга қадар урган голларимизни стандарт вазиятлардан урганмиз. Бугун ҳам жарима зарбаларидан кейин рақиб дарвозамини нишонга олишга уриниб кўрдик. Лекин, бу борада аниқлик етишмади. Олдинда бизни жиддий ўйин кутиб турибди. “Сўғдиёна” билан ўтадиган учрашувга муносиб тарзда ҳозирлик кўрган ҳолда голлар уриб ютуқ билан қайтишга ҳаракат қиламиз. 

БотиралиЭргашев: - Ўйин кескин курашларга бой тарзда ўтди. Рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган вазиятларда бирозгина омадимиз юришмади деб ўйлайман. Ҳимояда бехато ҳаракат қилган бўлсакда, ҳужумларимизни самарали тарзда якунлай олмадик.


"Навбаҳор" матбуот хизмати.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика