UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  3 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  12 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2

Илҳом Мўминжонов: "Гап битта: "Пахтакор"ни мағлуб этиш лозим!" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Гап битта: "Пахтакор"ни мағлуб этиш лозим!"

Суперлиганинг иккинчи босқичига ташланган қуръадан сўнг "олтин очколар" туфайли турнир жадвалида карвонбошчилик қилаётган "Навбаҳор" устози Илҳом Мўминжоновнинг қисқача фикрлари билан қизиқдик.

"Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжоновдан "Пахтакор"га қарши ўйин ва Намангандаги майдон ҳолати бўйича фикрларини сўрадик.

- "Иккинчи босқични гранд жамоалардан бири "Пахтакор" билан бошлаймиз. Рақиб ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳозирги кунда "Пахтакор" топ даражадаги жамоа саналади. Шунга монанд жамоага топ даражадаги футболчилар йиғилган. Аслида "Навбаҳор" ҳар бир баҳсга жиддий тайёргарлик кўради. Аммо "Пахтакор" деганда кўз олдимизда етакчи жамоа гавдаланади. Шу боисдан ҳам бу тўқнашувга ўзгача кайфиятда ва астойдил тайёргарлик кўрамиз. Чемпион бўлишни хоҳласак, унда "Пахтакор" каби жамоани мағлуб этиш лозим! Гап битта!".

- "Билмадим нимага, ҳозирги кунда кўплаб мураббийлар айнан майдон ҳолатини танқид қилишмоқда. Намангандаги майдон ҳолати яхши, жа ёмон аҳволда бўлмаган. Яқин 5-6 йил аввал Намангандан ғалаба билан қайтган мураббийлар майдон ҳолати ҳақида лом-лим дейишмаган. Мағлубиятга учрагач майдонимизга ёпишиб олишмоқда. Ўйлашимча, талабга жавоб бермайдиган бошқа майдонлар ҳам етарли. Мутахассислар бошқа майдонларни ҳам кўриб чиқишсин. Ҳозирги кунда Намангандаги майдон талабга жавоб беради. Акс ҳолда ПФЛ бу майдонда ўйнашга рухсат бермасди. Майдонимиз ҳолати "Навбаҳор"га устунлик беради, деган фикрга қўшилмайман. Стадионимиздаги ягона устунлигимиз - халқ, мухлисларимиз", - деди Илҳом Мўминжонов.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика