UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  4 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  2 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  19 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  19

Илҳом Мўминжонов: "Футболчи ўзи ҳаракат қилмаса, унинг фамилияси бир тийин" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Футболчи ўзи ҳаракат қилмаса, унинг фамилияси бир тийин"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Биз ҳар бир ўйинга жиддий ёндашамиз. Чемпионатдаги омадсиз серия кубок учрашувларида ҳам такрорланиб қолди. Шундан келиб чиқиб хулоса қиламиз. Дарвозабонимизнинг қўпол хатоси биринчи голга сабаб бўлди. Иккинчи гол стандарт вазиятдан урилди. Кейин майдонда 10 киши бўлиб қолдик. Ҳар томонлама хулоса қилган холда Суперлига 5-турига тайёргарлик кўрамиз. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклаймиз. Энди бор эътиборимизни чемпионат ўйинларига қаратамиз.

- "Навбаҳор" сиз учун қадрдон клуб ҳисобланади. Қачондир "Навбаҳор"га қайтиш режангизда борми? Кейин бугунги мағлубиятга ҳимоявий ўйин сабаб бўлди деб ўйлайсизми? 

- Шиддатли ўйин водий дербисида кузатилиши аниқ эди. Дастлабки дақиқаларни яхши бошладик. Кейинроқ рақиб ўйинни ўзи томонга бура олди ва кучли ҳужумлар ташкил этди. Хатолар устида ишлаймиз. Бизда йўқотишлар бор.

"Навбаҳор"га қайтиш ҳақидаги саволингизга келсак, ер думалоқ, балки бир кун келиб амалга ошар. Лекин ҳозир фақат "Нефтчи" ҳақида ўйлашим лозим. Суперлигага жамоани олиб чиқдик, эндиликда раҳбарият олдимизга қўйган вазифаларни бажариш учун ҳаракат қилишда давом этамиз.

- Аббос Ғуломов қанотларда фойдалироқ ҳаракат қиларди. Сиз уни марказда ўйнатаётганингизга сабаб нима?

- Марказда Лутфулла Тўраев жароҳати туфайли муаммо бор эди. Шу сабабдан уни марказга қўйдик. Қанотларда футболчиларимиз бор. У ҳозир Александр Ешичдан кўра ҳам марказда яхши ўйин намойиш этмоқда. Дониёр Нарзуллаев, Умар Адҳамзода каби футболчиларимизда ҳам жароҳат бор.

- Ҳужум чизиғида барқарорлик етишмаётгандек туюлмоқда. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ҳужум чизиғида номдор футболчилар бор. Ҳозирги футболда натижани фамилиялар ҳал қилмайди. Биз машғулотларда бу бўйича ишлаяпмиз. Муаммо уларнинг ўзида. Бугунги ўйиндан сўнг улар яна хулоса қилишади. Футболчининг ўзи ишламаса, унинг фамилияси бир тийин. Улар ҳаракат қилишмоқда, натижа беришига умид қиламиз. "Қизилқум" билан ҳам ёмон ўйнамагандик, тўп назорати биз томонда бўлганди. Лекин гол ура олмадик. 4 та турдан сўнг 2 та гол урганмиз, улар ҳам пенальтидан. Кубокда 2 та гол урдик, бу кам. Биз мураббийлар бу каби хатоларни бартараф этиш учун ишлаймиз.

- Мавсумолди интервьюларингиздан бирида биринчи турда "Навбаҳор"га қарши ўйнашни айтгандингиз. Бунинг сабаби нима? 

- Бу саволни берганингиз яхши бўлди. Бу гапни "Нефтчи" билан ўйинда стадион тўлиши учун айтгандим, лекин тўлмади. Барибир 2 мингдан зиёд мухлис келди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика