UZ

Сўнгги янгиликлар

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  1 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

Икром Алибоев: Биз ҳар ўйинда майдонга ғалаба учун чиқамиз Янгиликлар

Икром Алибоев: Биз ҳар ўйинда майдонга ғалаба учун чиқамиз

Биласиз, бугундан олий лигада 26-тур баҳслари бошланади. Кун доирасидан ўрин олган ўйинлардан бирида “Локомотив” “Бухоро” майдонига сафар уюштиради.

“Локо”нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Икром Алибоев клуб матбуот хизматига ўйинолди фикрларини билдириб ўтди.

- “Бухоро” билан ўйинга аъло даражада ҳозирлик олиб бордик. Машғулотлар режа асосида борди. Жамоамизда кайфият ажойиб даражада. Охирги 2 та беллашувдаги ғалабалар бизни янада руҳлантирди. Биз ҳар бир ўйинда фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Лекин бу сафар бизни анча қизиқ ва томошабоп ўйин кутяпти. Зеро “Бухоро” ҳам анча яхши шаклланган жамоа. Бухороликлар ўз уйида исталган рақибга жиддий қаршилик кўрсата олишади. “Бухоро” бежизга кучли тўртликда келаётгани йўқ, - дейди маҳоратли футболчи.

Таъкидлаб ўтамиз, “Бухоро” – “Локомотив” баҳси соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика