Иккинчи сариқ карточкани олган Абдуқодир Хусанов нега майдонни тарк этмади?
13 сен 2023 02:10
Янгиликлар
Иккинчи сариқ карточкани олган Абдуқодир Хусанов нега майдонни тарк этмади?
Кеча U-23 Осиё Кубоги саралашида Ўзбекистон ва Эрон термалари баҳс олиб борди.
Ушбу учрашувнинг 90-дақиқасида ватандошларимиз ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов сариқ карточка олди ва бу ҳамма ўйлаганидек унинг иккинчи сариқ карточкаси эмасди.

Умуман олганда баҳснинг 41-дақиқасида кўрсатилган сариқ карточка титрда ёзилганидек Абдуқодир Хусановга аталмаганди.

ОФК протоколига эътибор берадиган бўлсак, 41-дақиқада Муҳаммадқодир Хамралиев ҳамда Улуғбек Хошимовга сариқ берилган. Абдуқодир Хусановда эса сариқ 90-дақиқада кўрсатилган. Демак, барчаси жойида, ҳеч ким хато қилмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар