UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  33 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0

Иккинчи ўйинда Ироқ билан дуранг ўйнадик Янгиликлар

Иккинчи ўйинда Ироқ билан дуранг ўйнадик

28 декабрь куни Шаржа шаҳрида Ироқ ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Бу жамоалар ўртасидаги илк учрашувда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Иккинчи баҳсда ҳам жамоамиз пенальтидан гол уриши мумкин эди. 20-дақиқада Шуҳрат Муҳаммадиев жарима майдони ичида йиқитилгани учун бош ҳакам ироқликлар дарвозасига пенальти белгилади. Сервер Жепаров дастлабки уринишда гол урди. Бироқ ҳакам зарбани қайтадан тепиш кераклигини кўрсатди. Такрорий зарбадан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди.

25-дақиқада Жепаровнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Одил Аҳмедов тўхтатмасдан дарвозага йўллади, тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

32-дақиқада Амжад Ҳалаф тўпни орқароқда турган Юнус Маҳмудга оширди. Тажрибали ҳужумчининг 17 метрлардан йўллаган зарбаси жуда хавфли лекин ноаниқ чиқди.

37-дақиқада Аҳмад Ясин томонидан йўлланган аниқ ва кучли зарбани Нестеров муштлари билан қайтарди. Бўлим сўнггида Осама Жаббор жарима майдонимизга кириб келиб зарба берди, тўп ҳимоячимизга тегиб майдонни тарк этди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 52-дақиқада Одил Аҳмедов рақиб жарима майдонига ёриб кириб чап оёғи билан зарба берди, бу сафар ҳам ироқлик дарвозабон Жалол Ҳассан ўзини кўрсатди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Санжар Турсунов чап қанотда тўпни қабул қилиб марказроққа ўтиб ўнг оёғи билан дарвоза томон кучли зарба берди, тўпни ироқлик посбон қайтарди. 88-дақиқада Азиз Ҳайдаровнинг зарбасидан кейин ҳам тўпни Жалол Ҳассан қайтаришга эришиб ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги иккинчи йиғини ҳам якунланди. Терма жамоа 29 декабрь куни Тошкентга қайтиб келади.

Ўзбекистон - Ироқ 0:0
28 декабрь 2014 йил. Шаржа. "Ҳолид бин Муҳаммад" стадиони
Бош ҳакам:
Муҳаммад Ал Заруни (БАА)
Амалга оширилмаган пенальти: Сервер Жепаров 21 (дарвозабон)
Ироқ: 12.Жалол Ҳассан, 2.Аҳмад Иброҳим, 9.Аҳмад Ясин (11.Ҳумам Тариқ, 61), 10.Юнус Маҳмуд (25.Марван Ҳусин, 66), 14.Салом Шокир, 15.Дургам Исмоил, 18.Маҳди Карим (6.Самиҳ Саид, 69), 19.Маҳди Камил, 21.Саад Абдул Амир, 24.Амжад Ҳалаф (16.Жастун Ҳекмат, 72), 26.Осама Жаббор.

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 19.Виталий Денисов (22.Фарруҳ Сайфиев, 75), 5.Анзур Исмоилов, 3.Шавкат Муллажонов (20.Ислом Тўхтахўжаев, 60), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 7.Азизбек Ҳайдаров, 18.Тимур Кападзе (10.Жамшид Искандеров, 75), 9.Одил Аҳмедов (13.Лутфулла Тўраев, 60), 8.Сервер Жепаров (17.Санжар Турсунов, 60), 14.Сардор Рашидов, 15.Воҳид Шодиев (11.Наврўзбек Алимов, 79).
Захира: 13.Акбар Тўраев, 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 23.Акмал Шораҳмедов, 6.Жасур Ҳасанов, 16.Баҳодир Насимов.

Огоҳлантиришлар: Азиз Ҳайдаров 59, Лутфулла Тўраев 62, Самиҳ Саид 78.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика