UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  2 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  23 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  10 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Иккинчи лига. Хоразм вилояти биринчилиги қизғин паллада Янгиликлар

Иккинчи лига. Хоразм вилояти биринчилиги қизғин паллада

1-гуруҳ пешқадамлари 3-турда ҳам ғалаба нашидасини суришди.
Ушбу гуруҳда иштирок қилаётган “УрДУ” жамоаси ўз майдонида Урганч шаҳрининг “Намуна” жамоасини хоккей ўйинларида ҳам учрамай қолган ҳисобда мағлуб этди, 10:0. Натижада, талабалар 9 очко билан пешқадамликни сақлаб қолишди. Янгиариқ туманининг “Наврўз” жамоаси ҳам 9 очко жамғарган. Янгиариқлик футболчилар бу гал сафарда “Боғот” жамоасидан 4:2 ҳисобида устун келишди.

2-гуруҳда Урганчнинг “Олимпия” жамоаси биринчи ўринга кўтарилиб олди. Икки ўйинда 6 очко тўплаган мазкур жамоа яқин таъқибчисини икки очкога ортда қолдирмоқда.

Эътиборингизга Хоразм вилояти биринчилигининг 3-тур учрашувларини ҳавола этамиз:

1-гуруҳ.
“Боғот” (Боғот тумани) - “Наврўз” (Янгиариқ тумани) - 2:4,
“УрДУ” (Урганч шаҳри) – “Намуна” (Урганч шаҳри)  - 10:0,
“Урганч ОЗК-2” (Урганч шаҳри) – “Умид ниҳоллари-2015” (Урганч шаҳри) - 6:0,
Урганч ОЗК-1” (Урганч шаҳри)  жамоаси бу турда дам олди.
 

2-гуруҳ.
“Анжирчи” (Урганч тумани) - “Олимпия” (Урганч шаҳри)  - 0:1,
“Динамо” (Урганч шаҳри) - “Шохобод” (Шовот тумани) - 3:2,
“Янгибозор” (Янгибозор тумани) – “Гурлан” (Гурлан тумани) – 2:1.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика