UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   14 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  3 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  1 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  18 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  10 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  9 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0

Иккинчи лига. “Панжоб” пешқадамни мағлуб этди Янгиликлар

Иккинчи лига. “Панжоб” пешқадамни мағлуб этди

Самарқанд вилоят иккинчи лига чемпионатида кечаётган кураш ҳам қизғин тус олмоқда.
Айниқса, юқори ўринлар учун курашаётган жамоаларнинг иштироки самарқандлик ишқибозларда катта қизиқиш уйғотмоқда десак янглишмаган бўламиз.

Биринчи давранинг сўнгги турида “Панжоб” жамоаси ўз майдонида гуруҳ пешқадами Каттақўрғон шаҳрининг “Дўстлик-К” жамоасини қабул қилди. Учрашув жуда қизиқарли, асабий ҳамда курашларга бой тарзда кечди.

Каттақўрғонлик футболчилар  ўз дарвозаларидан биринчи гол ўтказиб юборгунларига қадар мезбонларга жиддий қаршилик кўрсатди. Шунга қарамасдан майдон эгалари мазкур баҳсга ҳар томонлама жиддий тарзда тайёргарлик кўрганлиги сезилиб турди. Бу эса натижада ҳам ўз аксини топди.

Беллашувнинг 37-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Орзу Ахмедов тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб кучли зарбаси билан мезбонларни ҳисобида олдинга олиб чиқди – 1:0. Танаффусдан сўнг рақибни майдон марказидан деярли ўтказмаган “Панжоб” жамоаси қарши ҳужумларнинг бирида яна жазолади. 56-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиларидан қочиб кетган Мурод Жўрақулов тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. Голдан сўнг  катта куч билан олдинга ташланган каттақўрғонликлар учрашувнинг сўнгги дақиқаларида пенальти ишлаб олди.  86-дақиқада ўз жарима майдони ичида рақиб меҳмонлар футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини Абдумалик Набиев беҳато амалга ошириб ҳисобни қисқартирди – 2:1.

Қолган дақиқаларда мезбонлар вазиятни тенглаштириш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилдилар.  Бу борада “Панжоб” яхши ҳимоялана олди.  Шу тариқа  “Панжоб” муҳим беллашувда биринчи ўринда бораётган каттақўрғонликларни мағлубиятга учрата олди.


Иккинчи лига, 7-тур
23 июн, сешанба
“Панжоб” (Самарқанд шаҳри) – “Дўстлик-К” (Каттақўрғон шаҳри) – 2:1.
Ҳакамлар:
Ш. Камаров (Самарқанд) – 8,0, С. Ҳакимов (Ургут) – 8,1,  Х. Рустамов (Ургут) -7,3.
Назоратчи: Ш. Сайфуллаев (Самарқанд).
Голлар: Орзу Ахмедов (37), Мурод Жўрақулов (56) – Абдумалик Набиев (пен-85).
Огоҳлантириш: Жавлон Султонов (23), Абдумалик Набиев (52) – Исрофил Маматқулов (52).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика