UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  0 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

Икки йилдан бери ўз майдонида ўйнамаётган "Нурафшон" қандай қилиб ОФК лицензиясини олди? Янгиликлар

Икки йилдан бери ўз майдонида ўйнамаётган "Нурафшон" қандай қилиб ОФК лицензиясини олди?

Теглар :  Нурафшон
Яқинда сайтимиз орқали ОФК лицензиясини олган Ўзбекистон клублари ҳақида маълум қилдик.

2022 йил учун Ўзбекистондан 12 та клуб ОЧЛ лицензиясини олди

Суперлига ва Про лига жами 22та жамоадан 12та клуб ОФК лицензиясига эга бўлди. Сўнгги йилларда муаммога дуч келаётган "Насаф" бу сафар лицензиялаш ишларини бажарди. "Нурафшон" ("Бухоро")нинг қандай қилиб лицензияга эга чиққани кўпчиликни ўйлантириб қўйди. Жамоа икки йилдан бери ўз майдонидан фойдалана олаётгани йўқ-ку, деган мазмундаги саволларга жавоб бериб ўтишни лозим, деб билдим. 

2021 йил клубларни лицензиялаш регламентига юзланамиз. 

14-боб. Инфратузилма меъзони 

1. Лицензия талабгори ЎзПФЛ ҳамда ОФК мусобақалари доирасидаги уй

учрашувларини ўтказиш учун стадионга эга бўлиши зарур. Лицензия талабгори:

а) ўз стадионига эга бўлиши лозим; ёки

б)стадион эгаси билан ундан фойдаланиш бўйича шартномага эга бўлишлари

зарур. Ушбу шартнома келгуси мавсумда ҳам Лицензия талабгорининг

стадиондан фойдаланишини кафолатлаши зарур.

2. Стадион қуйидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга жавоб бериши

лозим:

а) Стадионлар тўғрисидаги Низом;

б) Мусобақалар Регламенти.

3. Стадион мавсум олдидан ЎзПФЛ томонидан белгиланган тартибда

тасдиқланиши ва Лицензия талабгори шарафини ҳимоя қилувчи шаҳарда жойлашган

бўлиши лозим.

Биринчидан, "Нурафшон" ("Бухоро") ўз стадионига эга. Лекин майдон ҳолати талабга жавоб бермагани учун ундан фойдалана олаётгани йўқ. Регламентда эса майдон ҳолати билан боғлиқ банд киритилмаган. 

Иккинчидан, стадион Бухоро шаҳрида жойлашган. Ўтган мавсум эса Муборакда "Машъал" майдонидан фойдаланганди (клуб 2021 йил учун лицензия олмаган). Стадион ёритгичлари ҳозирда 1500 люксни ташкил қилади. Медиа трибуна, кийиниш хоналари бор.  Фақатгина майдон сифатини яхшиламоқда, холос.

Айтиб ўтиш жоиз ўтган йили 2021 йилги ОЧЛ учун 7та клубимиз ("Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Металлург", АГМК, "Сўғдиёна") ОФК кубоги учун 1та клубга ("Насаф") лицензия берилган эди.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика