Икки ойдан бери мураббийсиз ўйнаётган "Арал Самали" ҳақида
09 май 2022 07:39
Янгиликлар
Икки ойдан бери мураббийсиз ўйнаётган "Арал Самали" ҳақида
Клуб жорий йилда хусусий секторга ўтган. Жамоада икки ойдирки бош мураббий йўқ. Тимур Турдиев дастлаб Про лицензияси билан боғлиқ амалиётда дейилди. Кейин яна бошқа сабаблар. Ҳаттоки клубда ёрдамчи мураббийнинг йўқлиги ажабланарли. Матбуот анжуманларида вакил сифатида эса Исламбек Сейтназаров қатнашмоқда. Қайдномада лавозими лицензиялаш менежери, деб келтирилган. Умуман мураббий деган ёзувга кўзим тушмади. Бош директор, лицензиялаш менежери, шифокор, маъмур. 4-турда "Андижон" билан сафар ўйинига жамоа шифокорсиз борганини ҳам гувоҳи бўлдик
Сўнгги ўйиндаги матбуот анжуманида Сейтназаров биринчи давра якунига қадар чидаб турилишини айтди. Билишимга қараганда клубда маошлар борасида ҳам муаммолар бор. Вазиятни кузатамиз...
Биринчи лигада иштирок этаётган Неъматулла Қутибоев устозлигидаги "Арал"нинг ишлари ёмонга ўхшамайди. 12 очко билан 3 ўринда кетмоқда. Клуб эса бюджетга қарашли.
Абдулазиз Искандаров
Фикрлар