Икардининг хотини: "Тез орада "Интер" билан муаммолар якунига етади"
18 мар 2019 15:41
Янгиликлар
Икардининг хотини: "Тез орада "Интер" билан муаммолар якунига етади"
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икардининг хотини ва агенти Ванда Наранинг сўзларига кўра, тез орада клуб билан юзага келган муаммолар бартараф этилади.
"Клуб билан келишиб олишга яқинмиз. Мауро тез орада жароҳатидан қутилади ва формасини тиклаб олиш учун танаффусларсиз ишлаяпти. У тайёр бўлганида майдонга қайтади.
Маротта билан суҳбатлашдим ва у менга Икарди ва "Интер"нинг бошқа футболчилари ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўйинчилар ОАВ билан суҳбатда Мауро ҳақида ёмон гапиришмади" - дейди Нара.
Эслатиб ўтамиз, Икарди 13 февралдан бери "Интер" сафида майдонга тушмаяпти. Айнан ўша куни футболчидан сардорлик боғичи олиб қўйилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар