Икарди: "Сампаоли мени терма жамоага чақирмай тўғри қилган"

Aslanov Jasurbek
19 мар 2018, 13:33
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаолининг қарори борасида фикр билдирди.

Сампаоли Икардини ўртоқлик учрашувлари учун миллий терма жамоага чақирмади.

"Сампаоли билан суҳбатлашдим ва у мени терма жамоанинг навбатдаги ўйинларига чақирмаслигини билардим. Бу тўғри қарор, чунки жароҳат туфайли бир нечта баҳсни ўтказиб юбордим. Бошқа ҳужумчиларга имкон бериш керак" - дейди Икарди.

Аргентина терма жамоаси 23 ва 27 март кунлари Италия ва Испанияга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia