

Милан клуби 2:1 ҳисобида ғалабага эришди, форвард эса 11 метрдан гол уришга муваффақ бўлди.
"Ўйинимизни кучайтириш устида ишлаяпмиз. "Фиорентина"га жуда кўп ҳудуд бердик ва рақиб қарши ҳужумларда омадини синади. Бизда гол урадиган футболчилар бор, бироқ гап ҳимоя ҳақида кетганда бироз ўсишимиз керак.
Матбуотда А Сериянинг 4та учрашувида гол урмаганимни ёзишди, бироқ Италия чемпионатида 120та голга муаллифлик қилганман. "Интер" билан шартнома ҳақида миш-мишлар? Бу нарса ҳар йили содир бўлади. Хотиржамман ва ўз ишимни бажаришда давом этаман" - дейди Икарди.



