Икарди "Галатасарай"га ўтади

Mirjalol Normatov
9 июл 2023
ПСЖ ва "Галатасарай" Мауро Икарди борасида келишувга эришишга яқин.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, ҳужумчи турк клубига тўлиқлигича ўтади. Клублар бу борада келишиб олишган.

"Галатасарой" ҳужумчи учун 10 млн евро тўлайди. Ўтган мавсумда туркияликлар сафида ижарада ўйнаган ҳужумчи 26 ўйинда 23 гол урди.

Икарди 2019 йили 58 млн евро эвазига "Интер"дан парижликлар сафига бориб қўшилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano