Игуаин фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин

Eldor Akmurzayev
1 июн 2019, 23:30
«Челси»да ижара асосида ҳаракат қилган «Ювентус» форварди Гонсало Игуаин туринликларни тарк этишга яқин турибди.

Corriere dello Sport'нинг хабар беришича, футболчига Хитойнинг бир қатор жамоалари қизиқиш билдирмоқда. «Юве» эса футболчига келиб тушадиган яхши таклифни кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Игуаин 2016 йилда 90 млн. евро эвазига «Наполи»дан Турин клубига келиб қўшилганди. 31 ёшли ҳужумчи бир неча кун олдин «аристократлар» билан Европа лигасида зафар қучди. У шунингдек, "Милан" клубида ҳам ижарада ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport