UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  0 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  2 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  1 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  10 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  9 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15

Игорь Шквирин: "Жамоамизга ҳужумда тажриба етишмади" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Жамоамизга ҳужумда тажриба етишмади"

Coca-Cola Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугун қийин учрашув ўтказдик. Айтиш жоиз бўлса, ўйин сифати томонидан ютқазганимиз йўқ. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига иккита гол уришимиз мумкин эди. Юз фоизлик иккита голли вазиятдан фойдалана олмадик. Бу албатта ўзимизнинг хато бўлди. 

"Қизилқум"да 2 та вазият бўлди, улар бундан унумли фойдаланишди. Бизда Элгуша Григалашвили каби ўз имкониятидан фойдаланиб кетадиган футболчи етишмади. Рақиб ҳужкмчиси 2 та имкониятдан 2 та гол урди. Рақибни ютиш учун ўз имкониятингдан фойдаланишинг керак, бундан бошқа йўли йўқ. Ўйинни кўрган бўлсангиз, биз мезбонлардан кўра кўпроқ ҳужум ташкил этдик. Бизга озгина маҳорат етишмади. 

- Ихтиёр Тошпўлатов имкониятларидан фойдалана олмаганига муносабатингиз қандай?

- Айтиб ўтдим, бизга маҳорат етишмади. Демак бизда Григалашвили каби футболчи йўқ экан. Улар имкониятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ.

- Жамоадаги ҳозирги холат қандай?

- Клуб раҳбарияти жамоа учун барча шароитларни яратиб бермоқда, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирамиз. Олдимизда ўйинлар бор, насиб бўлса зиммамиздаги вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз. Ҳозир бизга омад етишмаяпти. Лекин олдиндаги ўйинларда омад ва ғалаба биз томонимизда бўлишига умид қиламиз. Бизни узоқ йўл босиб келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика