UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  3 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Игорь Сергеев: "Бу ерда ҳамма нарсани ютишга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Бу ерда ҳамма нарсани ютишга ҳаракат қиламан"

"Актобе"нинг янги форварди Игорь Сергеев клуб матбуот хизмати учун ўзининг биринчи интервьюсини берди.

- Игорь, "Актобе"га хуш келибсиз! Қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечиряпсиз? Клубимизга келиш варианти қандай пайдо бўлди?
- Таассуротларим
 фақат ижобий. Бу ерда бўлиш жуда ёқимли. Жамоа бирдам эканлигини, кучли мухлислари борлигини билардим. Етиб келганимда бунга ўзим ҳам амин бўлдим. Жамоа жуда аҳил. Қандай қилиб бу ерда пайдо бўлдим? Агентим фаолиятимни қаерда давом эттиришим борасида бир нечта вариантларни таклиф қилди. Жумладан, Қозоғистондан ҳам вариантлар бор эди. Ростини айтсам, кўнглим "Актобе"га тортди ва мен айнан шу клубни танладим.

- Ўтиш ҳақида кўп ўйладингизми? Ким билан маслаҳатлашдингиз? Якуний қарорни қабул қилишга ким ёрдам берди?
- Яширмайман, жуда узоқ ўйладим. Барча ижобий ва салбий томонларни таққосладим. Мен қарорларни дарҳол ва иккиланмасдан қабул қилишга одатланмаганман. Айрим пайтлада қатъият билан бир қарорга келсам, барибир агентимнинг маслаҳатига қулоқ тутаман. Бу ерда ўйнаган ҳамюртлаим Александр Гейнрих ва Тимур Кападзе билан ҳам маслаҳатлашдим. Улар жамоа, шаҳар ва мухлислар ҳақида фақат яхши нарсаларни айтиб беришди. Такрор айтаман, нима учун эканлигини билмайман, лекин мен "Актобе"ни танладим.

- Қарор қабул қилишда Алексей Бага масаласига ҳам урғу қаратдингизми? Ушбу мураббийнинг фалсафаси билан танишмисиз? У сизга тўғри келадими?
- Бу жуда муҳим. Шубҳасиз, мен учун қаерга боришим ва кимнинг қўл остида ўйнашим муҳим. Бага қаерда мураббий бўлмасин, жамоаси чемпион бўлгани, унинг ёш ва истиқболли мутахассис эканлиги, буларнинг барчаси жуда катта роль ўйнаган. У билан шахсан суҳбатлашиш муҳим эди. Мен жуда таъсирландим. Алексей Анатольевич саводли киши, у нимани хоҳлашини ва унга қандай эришишни билади. Ҳеч бўлмаганда у тўғри ўйлайди. Режа ва стратегия мавжуд. Бу муҳим. Кўплаб мураббийлар бирон бир нарсани айтишади, "чизишади", лекин амалда ҳаммаси бошқача бўлади. Бага ҳайратлантирди. Унга шахсан беришни хоҳлаган барча саволларимга олдиндан жавоб олдим. Шундай қилиб, бу менинг "Актобе"га ўтиш қароримга катта таъсир кўрсатди. Футболга келсак, мен БАТЭ ва "Жальгирис"нинг ўйинларини томоша қилдим. Унинг футболи менга мос деб ўйлайман. Кейинчалик ҳаммаси кўринади...

- Мавсум бошланишидан олдин мухлисларга салом ва тилакларингиз.
- Табиийки, фақат энг яхши тилакларни тилайман. Қўлимдан келган барча ишни қиламан, деб айта оламан. Жамоа олдига энг юқори мақсадлар қўйилган. Мен ҳужумчиман – вазифам гол уриш. Гол ураман – ғалаба қозонамиз. 100% боримни бериб ўйнайман. Мен бу ерда ҳамма нарсани ютишга ҳаракат қиламан! Мухлисларга сабр тилайман. Келинг ва бизга мухлислик қилинг! Ҳаммамиз шаҳарни аввалги мавқеига қайтариш учун ҳаракат қиламиз!

"Актобе" матбуот хизмати

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика