UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  23 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  7 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  34 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12

“Ифтихор” футбол клуби билан боғлиқ масала ЎФА ва ПФЛ томонидан ўрганилгани ҳақида Янгиликлар

“Ифтихор” футбол клуби билан боғлиқ масала ЎФА ва ПФЛ томонидан ўрганилгани ҳақида

1 июнь куни Олтиариқнинг “Ифтихор” футбол клуби директори Аҳрор Эргашев ҳамда катта мураббий Нодир Қўзибоев ўз футболчиларига нисбатан тажовузкор ҳатти-ҳаракатлари сабаб футбол фаолиятидан бутунлай четлаштирилганди.

Кейинроқ бир қатор оммавий ахборот воситаларида ЎФА вазиятни яхши билмай туриб қарор чиқаргани борасида хабарлар тарқалди. Бу каби хабарлар ҳақиқатдан йироқдир.

“Ифтихор” клуби футболчилари бўлган Ҳасанбой Эргашев ҳамда Турсунбой Ҳусанов билан боғлиқ вазиятдан ПФЛ ЎФА раҳбариятини хабардор қилган ҳамда ташкилотнинг Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармасининг икки ходими — Дилшод Саидмуродов ҳамда Жўрабек Сабдаров Фарғонага жўнатишни сўраган.

Улар Фарғонада биринчи бўлиб жабрланувчи Ҳасанбой Эргашев билан унинг уйида учрашган ва бўлиб ўтган воқеага ойдинлик киритган. Турсунбой Ҳусанов эса ўз шаҳри Шаҳрихонга жўнаб кетгани учун, у билан суҳбат телефон орқали бўлиб ўтган.

Шундан сўнг ЎФА ходимлари Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими масъуллари билан, туман ИИБ бошлиғи, шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари билан суҳбатда бўлган. Айни вақтда ҳам ЎФА Олтиариқ туман ИИБ масъул ходимлари билан алоқада бўлиб турибди.

Фарғонага сафари давомида ЎФАнинг икки вакили “Ифтихор” катта мураббийи Нодир Қўзибоев билан, ундан кейин эса клуб директори Аҳрор Эргашев билан ҳам учрашган. Улар бўлиб ўтган воқеада иштирок этганини тан олган. Маълум бўлишича, футболчиларни Олтиариқ тумани чеккасидаги оромгоҳга телефон орқали Нодир Қўзибоев чақиртирган. Ўзбошимча тазйиқни Аҳрор Эргашев олиб борган ва ҳар икки футболчига тан жароҳати етказган.

 ЎФА мазкур хулосадан келиб чиқиб, “Ифтихор”нинг ҳар икки раҳбарини футболдан четлаштирди. Эндиликда ИИБ мазкур иш юзасидан тергов суриштирув ишларини давом эттирмоқда.


Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика