Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"
11 ноя 21:52
Янгиликлар
Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"
Ўзбекистон U17 дарвозабони Иброҳим Шокиров Панамага (6:1) қарши баҳсдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бўлимда қийналдик. Танаффусда бош мураббийимиз яхшигина мотивация берди ва майдонга қайтиб барчасини намойиш этдик" - деди Иброҳим Шокиров бугунги якунлангач.
"Чигил ёзди машғулотларига қадар ҳаяжон бор эди, аммо ўйин давомида барчаси ўз ўрнига тушиб кетди. Highlightsда ушбу мусобақадаги барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўргандим. Мен ҳам шундай хато қилмасам бўлгани деган хаёл бор эди, аммо ўзим ҳам хатога йўл қўйдим(кулади). Яхшиямки гол бўлмади.
Пенальти қайтаришдан ота-онамни хурсанд қилишим кераклиги ҳақида ўйлагандим. Биринчи ўйиним эди. Шукр, барчаси яхши бўлди", - деди дарвозабон қайтарилган пенальти ҳақида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар