UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   3 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  5 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  10 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  129 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10

Иброҳим Ибрагимов: "Бабаян онадан сўкди. Уни мени сўкишга нима ҳаққи бор? Ҳакам эшита туриб унга сариқ, менга қизил берди" Янгиликлар

Иброҳим Ибрагимов: "Бабаян онадан сўкди. Уни мени сўкишга нима ҳаққи бор? Ҳакам эшита туриб унга сариқ, менга қизил берди"

Суперлиганинг иккинчи тури анча шов-шувли воқеалар, турли муаммоли вазиятларга бой ўтмоқда.

 Чемпионатда барчанинг эътибори "Сурхон" - "Андижон" ўйинига қаратилган бир паллада, "Навбаҳор"  - "Металлург" баҳси ҳам катта саҳнага чиқмоқда. 74-дақиқада бекободликлар ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимовнинг четлатиши эътиборимизни тортди. Самвел Бабаян билан ўзаро тортишувдан сўнг Аскер Нажафалиев Ибрагимовга қизил, Бабаянга сариқ карточка кўрсатди. Хўш, аслида нима бўлганди? Бу борада футболчининг фикрларини тингладик. 

Навбаҳор

Жамшид Болтабоев - 38', Жасур Яхшибоев - 42', Жамшид Искандеров - 90'

Суперлига. 2-тур

11/03/2023, 16:00

0
:
3
Тугади

Металлург

45'
90'
32'  Лука Чермель
36'  Йован Жокич
38'  Жамшид Болтабоев
38'  Жамшид Искандеров
42'  Жасур Яхшибоев
42'  Темурхўжа Абдухолиқов
62'  Остон Ўрунов (Асадбек Собиржонов)
62'  Темурхўжа Абдухолиқов (Шохруз Норхонов)
73'  Жасур Яхшибоев (Аброр Исмоилов)
82'  Лука Чермель (Иброҳим Йўлдошев)
82'  Йован Жокич (Фаррух Икромов)
90'  Жамшид Искандеров
90'  Асадбек Собиржонов
63'  Ҳусниддин Ғофуров (Бектемир Абдуманнонов)
63'  Марко Обрадович (Асилбек Қаюмов)
72'  Керим Палич
74'  Иброҳим Ибрагимов
86'  Аброр Тошқўзиев

— Жамоамизнинг тайёргарлигига тўхталсам, гувоҳ бўлдингиз Суперлиганинг барча жамоалари Туркияда 1 ойлаб йиғин ўтказди. Билмадим, нима сабаб биз Тошкентда қолиб кетдик. Энг катта муаммойимиз майдон бўлди. Меҳмонхона ва бошқа ташкилий ишлар ҳаммаси яхши. Қишда майдонлар қандай ҳолатда бўлишини биласиз. Сунъий майдонда шуғулландик. Табиий лой майдонда тўп тепдик. Бу ҳам катта таъсир қилди.

— Четлатишга келсак, ўйиннинг бошидан чидаб келдим. Самвел Бабаян менга нисбатан қоида бузарлик бўлганида, негадир мени сўкди. Симуляция қилма, деб куракда турмайдиган гапларни гапирди, чидадим. Иккинчи бўлимнинг 74-дақиқасида яна менга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бабаян турган тарафда йиқилиб оғриқдан ётгандим. Тепамга келиб нафсониятдан кетиб қолди. Онадан сўкди. Чидаб туролмадим, мен ҳам жавоб қайтардим. Лекин ҳакам негадир ёнимда турганди, уни нима деганини ҳам эшитди. Худо гувоҳ. Аммо менга қизил, Бабаянга сариқ бергани алам қиляпти. Самвел Бабаянни умуман нима ҳаққи бор мени сўкишга? Уни жамоасида ўйнамайманку. Менда нима айб? Қўполлик қилиняпти, йиқиляпман. Қанот ҳакам кўриб жарима зарбаси беряпти. Юз фоиз ноҳақлик бўлди. Биринчи бўлимда ҳакамнинг ёнида мени ҳақоратлади. Ҳаттоки сариқ ҳам бергани йўқ. Телевизорда ҳам шундоқ эшитилган. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика