Ибрагимовичнинг ҳайкали таъмирланади ва бошқа жойга кўчирилади
17 май 2020 10:56
Янгиликлар
Ибрагимовичнинг ҳайкали таъмирланади ва бошқа жойга кўчирилади
Ёз ойидан кейин Златан Ибрагимовичнинг ҳайкали таъмирга топширилади.
"Sydsvenskan" хабарига кўра, таъмирланган ҳайкал бошқа жойга кўчирилади. Ушбу ҳайкал ўтган йилнинг куз ойида "Мальмё" стадиони яқинида очилганди. Орадан бир қанча вақт ўтиб, Златан "Хаммарбю" клубини сотиб олди, бундан эса "Мальмё" клуби мухлислари ғазаб отига минди.
Шу сабабли ҳайкалга бир неча бора безорилар томонидан зарар етказилди. Январь ойида эса ҳайкални ёқиб кетишди.
Қайд этилишича, таъмир 10 минг еврога тушади. Ушбу ҳайкални Стокгольм ёки Миланга ўтказиш таклифи берилди. Лекин ҳайкал Мальмёда қолади, бироқ бошқа жойга жойлаштирилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар