"Манчестер Сити" клуби Компани ва Сильванинг ҳайкалини ўрнатади
23 авг 2021 19:10
Янгиликлар
"Манчестер Сити" клуби Компани ва Сильванинг ҳайкалини ўрнатади
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби расмий сайти яқин кунларда "Etihad Stadium" яқинида Винсан Компани ҳамда Давид Сильванинг ҳайкаллари ўрнатилиши ҳақида хабар берди.
Бельгия ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчилари кўп йиллар давомида "шаҳарликлар" таркибида тўп суриб, клубнинг ҳақиқий рамзига айланди. Ҳайкалларнинг очилиш маросими 28 август куни "Манчестер Сити" — "Арсенал" учрашуви олдидан бўлиб ўтади.
Шунингдек, келгусида "Манчестер Сити" уй стадиони яқинида ўтган мавсум сўнгида жамоани тарк этган клуб афсонаси Серхио Агуэронинг ҳайкали ҳам пайдо бўлади. Аргентиналик футболчининг тимсоли 2022 йилда қад ростлайди.
Эслатиб ўтамиз, "мовийранглар" АПЛнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар