Ибрагимович сўнгги 3 пенальтининг иккитасини ура олмади

Mirjalol Normatov
30 окт 2020, 00:31
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович Европа лигаси доирасида "Спарта"га қарши ўйинда пенальтидан гол ура олмади.

Айни дамда "Сан-Сиро"да бўлаётган ўйиннинг 36-дақиқасида форвард белгиланган 11 метрли жаримани амалга оширди. Тўп устунга теккан ҳолда майдонни тарк этди.

Қайд этиш керак, Ибра сўнгги 3 пенальтининг иккитасидан гол ура олмади. Ёдингизда бўлса, А Серия доирасида "Интер"га қарши ўтган ўйиннинг 12-дақиқасида пенальти голга айланмаганди.

"Рома" билан ўйинда эса Златан адашмади ва ўшанда дубль қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›