Ибрагимович: "Ўйлашимча, Кавани тартибни бузиш мумкин эмаслигини тушунди"

Aslanov Jasurbek
20 янв 2016, 15:49
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович жамоанинг Доҳадаги йиғилиши ҳақида фикр билдирди.

Йиғинда мураббий ва футболчилар тартибни бузган ва ўзининг клубдаги ҳозирги ҳолатидан норози бўлган жамоа ҳужумчиси Эдинсон Кавани ҳақида суҳбатлашишди.

"Тартиб қоидалари бор ва бунга ҳар биримиз амал қилишимиз лозим. Кавани бизни тушундими? Ўйлашимча, у ҳаммасига тушунди. Бундай учрашувлар - ғалати ҳодиса эмас. "Милан"да ҳам шунга ўхшаш йиғилишлар ўтказилиб турилар эди. ПСЖ раҳбарлари йиғилишларга катталарни танлаганининг сабаби, улар жамоада яхши атмосфера бўлишини истайди" - дейди Ибрагимович.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Foot Mercato