Ибрагимович "Наполи"га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин

Alisher
5 мар 2022, 13:10
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Наполи"га қарши Италия чемпионати 28-тур доирасидаги ўйинда майдонга тушиши мумкин.

40 ёшли швед якка тартибда шуғулланмоқда, аммо жароҳатидан тикланиш учун имкон қадар барчасини қилишга уринмоқда.

Ибрагимович 2021/22 йилги мавсум "Милан" таркибида 19та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 2та ассист қайд этди. Форвард жароҳати сабаб 23 январдан бери ўйнамаяпти.

"Наполи" - "Милан" ўйини эртага бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia