

"Биз "Милан" билан музокара ўтказмадик. Турли клублар билан кўплаб учрашувлар уюштирамиз, аммо ҳозирча улар орасида "Милан" бўлгани йўқ" - дейди Райола.
Олдинроқ, Райола Ибрагимович "Милан" билан музокараларга тайёрлигини айтган эди. Шу билан бирга "Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуринью шведни жамоага қайтармоқчи эканлиги ҳақида хабарлар эълон қилинганди.



