

"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, Златан Ибрагимовичнинг "Милан" сафидаги иккинчи дебюти қайси жамоага қарши ўйинда содир бўлиши маълум бўлди. 38 ёшли футболчи 6 январь куни А Серия 18-тури доирасида "Сампдория"га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин.
Маълумот учун, "Милан" - "Сампдория" учрашуви "Жузеппе Меацца" стадионида, Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.




