

Учрашувнинг 12 ва 16-дақиқаларида “россонерилар” форварди Златан Ибрагимович рақиб дарвозасини ишғол этиб, дублга эришди. Шу орқали, Ибрагимович “Милан дербиси” тарихида гол урган ёши энг катта футболчига айланди – 39 ёш, 14 кун.
Аввалги рекорд эса 1961 йил “Милан” футболчиси Нильс Лидхольм (38 ёш, 5 ой, 18 кун) қайд этилган эди.
Маълумот ўрнида, Златан коронавирусдан тузалганидан сўнг, илк учрашувини ўтказмоқда. У жорий мавсум барча мусобақаларда 3 баҳсда қатнашиб, 5 та гол урди.



