Ибрагимович "Милан" билан янги шартнома имзолади

Оқил Абдубарноев
18 июл 2022, 19:27
Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович "Милан" билан янги шартнома имзолади.

Бугун 40 ёшли ҳужумчи Италиянинг Гарда кўлидаги вилласида клуб директорлари Паоло Мальдини ва Фредерик Массарани қабул қилди ва у ерда 2023 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, швециялик футболчи йилига 1-1,5 миллион евро ва натижага қараб бонуслар олади.

"Россонерлар" ҳужумчи билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилди. Ибрагимович 11-рақамда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Златан май ойи охирида тиззасидан операция қилинганди, шу сабабли у яна камида олти ойни ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: acmilan.com