Ибрагимович "Милан" билан шартномани узайтиришга тайёр
08 мар 2021 10:28
Янгиликлар
Ибрагимович "Милан" билан шартномани узайтиришга тайёр
Тажрибали швециялик форвард Златан Ибрагимович "Милан"даги келажаги ҳақида гапирди.
"Ўзим учун жавобгарликни ҳис қиламан, сабаби мен жамоа етакчисиман. Мен "Милан"да хурсандман, ушбу жамоага ёрдам бермоқчиман.
Бу ерда келаси мавсум ҳам қоламанми? Ҳали билмайман. Агар раҳбарият ҳамкорликни узайтиришни таклиф қилса, мен бунга тайёрман", - дейди 39 ёшли ҳужумчи.
Ибрагимовичнинг "россонерилар" билан тузган шартномаси жорий йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар