Ибрагимович жароҳат сабаб "Эмполи" билан ўйинни ўтказиб юборади

Narzulla Saydullayev
21 дек 2021, 23:16
Футболчининг тиззаси лат еган.

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович Италия А Сериясининг 19-туридан ўрин олган "Эмполи"га қарши ўйинда иштирок этмайди. Бу ҳақида  клуби бош мураббийи Стефано Пиоли матбуот анжуманида маълум қилди.

"Златан эртага тиззасидаги жароҳат туфайли майдонга тушмайди", -деди бош мураббий.

Инсайдер Жанлука Ди Марцио футболчининг чап оёқ тизза қисмидаги муаммо машғулотларда, ортиқча юклама сабаб юзага келганини хабар қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: www.acmilan.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›