UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  17 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  5

Ибрагимович: "Чалханоглу Эриксен билан рўй берган фожиадан фойдаланиб қолди ва "Интер"га ўтди" Янгиликлар

Ибрагимович: "Чалханоглу Эриксен билан рўй берган фожиадан фойдаланиб қолди ва "Интер"га ўтди"

Швециялик собиқ жамоадоши ҳақида фикр билдирди.

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "россонерилар"нинг собиқ футболчиси Хакан Чалханоглунинг "Интер"га ўтиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз Хаканга жамоага берган ёрдами учун миннатдорчилик билдиришимиз ва унга келажакдаги фаолиятига омад тилашимиз керак. Бу ёқимсиз туюлиши мумкин, аммо Чалханоглу фожиадан унумли фойдаланди. Кристиан Эриксен Евро-2020 доирасидаги Дания – Финляндия учрашуви вақтида юрак хуружига учради. Шу боис "Интер"га бу позицияга футболчи керак эди ва Хакан учун эшик очилди. Бунгача унга на "Интер"дан, на бошқа клублардан таклиф бўлган.

Лекин Хакан яхши йигит ва мен туфайли ўсишга эришди. Мен келгунимча унинг статистикаси яхши эмасди. Мен ҳар доим "Агар у "Милан"дан маошини оширишни сўраса, бу менинг айбим бўлади, чунки мен уни ажойиб футболчига айлантирганман", дея ҳазиллашардим", – деди швециялик ҳужумчи.

Олдинроқ Ибрагимович Месси ва Роналдуни ўзаро солиштирганди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика