Златан Месси ва Роналдудан бирини танлади, аммо энг зўри сифатида бошқа футболчини айтди

Eldor Akmurzayev
7 дек 2021, 09:00
“Милан” форварди Златан Ибрагимович ПСЖ аъзоси Лионел Месси МЮ ҳужумчиси Криштиану Роналдудан бирини танлади.

“Улар жуда ҳам кучли, қийин танлов. Агар кимнидир танлашим керак бўлса, унда Мессини айтардим, чунки у билан бирга ўйнаганман. У қилаётган барча ишлар машқлар орқали эмас, балки табиий равишда юзага келади.

Энг зўр футболчи сифатида Роналдо (феномен)ни айтган бўлардим. Диего Марадонанинг ўйинини кўрмаганман, фақат телевизорда кузатганман. Аммо Роналдонинг ҳаракатларини жонли томоша қилганман ва унга ўхшашга ҳаракат қилардим”, дейди швед.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Corriere TV