Ибра ўзини винога ўхшатди

Mirjalol Normatov
18 фев 2019
"Лос Анжелес Гелакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович ёши қарилашиб бораётгани сари ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди.

"Ёшим ўтиб бораётгани сари ҳолатим зўр бўлиб бормоқда. Ҳудди қизил винога ўхшайман. Энди ушбу мавсумда нималар бўлиши мумкинлигини ўзингиз тасаввур қилаверинг.

Бир мавсум ўтди, энди МЛС ҳақида кўп нарса биламан. Иштиёқ ва сабрсизлик билан ўйинларни кутяпман. Ўтган мавсумдан кейин менга МЛС ёқмоқда. Биринчи мавсумим мен кутгандек ўтди. Бундай даражадаги лигада мени қийналиб қолишимни кутишганди. Аммо бундай бўлмади", - деди Ибрагимович.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS