Иан Райт: "МЮ Роналдусиз бу поғонага яқин ҳам кела олмасди"
17 апр 2022 18:11
Янгиликлар
Иан Райт: "МЮ Роналдусиз бу поғонага яқин ҳам кела олмасди"
Иан Райт МЮ ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўйинларидан ҳайратда эканлигини маълум қилди.
"Агарда Роналду МЮда бўлмаганида, жамоа ҳозир эгаллаб турган поғонасига яқин ҳам кела олмасди. Криштиану айнан шунинг учун келган ва шунга пул тўлашмоқда. У ажойиб, ҳайратланарли ўйин кўрсатмоқда.
"Норвич" курашишга қодир жамоа. Бироқ "Юнайтед" яна шундай ўйин кўрсатадиган бўлса, "Ливерпуль" уларни шунчаки янчиб ўтиб кетади", - деди "Арсенал"нинг собиқ футболчиси.
Ушбу мавсумда 37 ёшли форвард клуби таркибида 35 ўйинда 21 гол ва 3 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар