UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  5 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:3 (матнли трансляция)  16 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Ҳусниддин Нишонов: "Жамоадошларим келгуси йил ҳам таркибда қолса, титулларни ҳимоя қиламиз" Янгиликлар

Ҳусниддин Нишонов: "Жамоадошларим келгуси йил ҳам таркибда қолса, титулларни ҳимоя қиламиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон кубогининг финал баҳсидан сўнг турнир ғолиби "Жиззах-Кентекс" аъзоси Ҳусниддин Нишонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ғалабадан жуда хурсандман. Ўзбекистон чемпионати ҳамда кубоги ғолибига айландик. Бундай натижа ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Шунингдек, шиддатли кураш таклиф этган "Пахтакор" жамоасига ҳам раҳмат айтаман. 

Биринчи таймда қийинчиликларга дуч келдик. Иккинчи бўлимда эса ўз услубимизни юзага чиқара олдик.

Бир-бирига ўхшаш икки гол киритишим рақиб дарвозабонининг айби билан содир бўлмади. Шунчаки, ўша вазиятларда ўзимга қулай нуқтада турганим учун ўз услубимда зарба йўлладим.

Ҳозирги жамоадошларим келгуси йил ҳам таркибда қоладиган бўлса, титулларни ўзимизда сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз", — дейди ҳал қилувчи баҳснинг энг яхши футболчиси.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика