Ҳусниддин Ғофуров: “Шўртан”да вақтинча шуғулланиб тургандим”

17 янв 2015, 17:46
Сербиянинг “Явор” клуби ҳужумчиси Ҳусниддин Ғофуров яқинда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси машғулотларида иштирок этаётганди.
Шундан сўнг у билан боғланганимизда, айни дамда Иваницада эканлигини таъкидлади.

- Биласизми бизда таътил бўлгани учун Тошкентда ўзим якка тартибда шуғулланиб тургандим. Кейин “Шўртан” жамоаси пойтахтга келиб йиғин ўтказди. Жамоа бош мураббийи Мухтор Қурбонов қўли остида ўз вақтида “НБУ-Осиё”да ўйнагаманман ва айни дамда ғузорликлар шарафини ҳимоя қилаётган ўйинчиларнинг айримлари билан яхши муносабатдаман. Шу боис мазкур клуб машғулотларида вақтинча иштирок этиб туришимни сўрадим.
- 14 январь куни Сербияга келганман. Айни пайтда “Явор” ихтиёридаман ва жорий мавсумни ҳам яна Иваница жамоасида ўтказаман дейди -Ҳусниддин Ғофуров.

Манба: championat.asia