UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  4 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  4 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   12 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5

Ҳусниддин Алиқулов: "Терма жамоамиздаги йигитларда кайфият ва шижоат аъло даражада" Янгиликлар

Ҳусниддин Алиқулов: "Терма жамоамиздаги йигитларда кайфият ва шижоат аъло даражада"

8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Токио-2020 олимпиадасига йўлланмалар тақдим этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси амалдаги чемпион сифатида иштирок этади.

Терма жамоамиз ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов мусобақага тайёргарлик жараёни ҳамда олдиндаги режалар хусусида ЎФА расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик олиб бордик. Йил давомида ҳар ой ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди, ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Анча яхши савиядаги рақиблар билан ўйинлар ўтказдик.

Осиё чемпионатида осон бўлмаган гуруҳдан ўрин олганимиз бор гап. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Тўғри, улар кучли, лекин биз ҳам ҳеч бир жабҳада осонликча имкониятни бой бермаймиз. Қолаверса, Жанубий Корея ҳамда Эрон билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишга ҳам улгурдик. Рақиблар ҳақида етарлича тасаввур ва маълумот бор.

Жамоамизда ички муҳит жуда яхши. Йигитларда кайфият ва шижоат аъло даражада. Биз мусобақага аввало ўз унвонимизни муносиб ҳимоя қилиш, Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш мақсадида боряпмиз.

Мухлисларимиз бизга ишониб, қўллаб-қувватлаб туришса, уларни хурсанд қилиш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз, - деди маҳоратли футболчи.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика