Ҳусанов жамоаси ҳужумдаги рақобатни кучайтириш мақсадида «Интер»дан ҳужумчи олди

Khoja
24 авг 2024, 09:41
Мартин Сатриано «Ланс»га ўтди.

Француз клуби «Интер»нинг 23 ёшли ҳужумчисини 1 млн еврога ижарага олди. Шунингдек, 5 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Уругвайлик футболчи ўтган мавсумни «Брест»да ижарада ўтказиб, Лига 1да 33 ўйинда 4 та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com