Ҳумоюн Муртозаев Ўзбекистон чемпионатида 30та гол урди
21 окт 2019 15:50
Янгиликлар
Ҳумоюн Муртозаев Ўзбекистон чемпионатида 30та гол урди
Суперлиганинг 22-турида "Насаф" ўз майдонида "Андижон"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур баҳсда мезбонлар ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. Шу тариқа Муртозаевнинг Ўзбекистон чемпионатидаги голлари сони 30тага етди.
Футболчи 2013 йилда Ғузорнинг "Шўртан" клуби таркибида 5та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига бир бор тўп киритган.
2015-2017 йиллар оралиғида Муртозаев "Машъал" клуби сафида Ўзбекистон олий лигасида 70та ўйинда майдонга тушиб 16та гол уришга муваффақ бўлган.
2019 йил бошида "Насаф"га кўчиб ўтган ҳужумчи 22та баҳсда рақиблар дарвозасига 13та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар