Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди
10 окт 12:48
Янгиликлар
Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди
Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг (0:2) Кувайт терма жамоаси ҳимоячиси Ҳолид Ал Фадли (суратда ўртада – таҳр.) Championat.asia сайтига интервью берди.
"Бугунги ўйин биз учун катта имконият эди. Қониқарли ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Энг яхши ўйинларимиз эса ҳали олдинда. Ўзбекистон — жуда кучли жамоа. Улар бежизга Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритмаган. ИншаАллоҳ, кейинги учрашувларда ижобий натижа кўрсатамиз.
Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа араб мамлакатларидан фарқи шундаки, бу жамоада жисмоний ҳолат жуда яхши, таркиб кучли ва тезкор ўйин намойиш этади. Умид қиламанки, бу жамоа Жаҳон чемпионатида яхши натижа кўрсатади", – деди 23 ёшли футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар