Ҳоланд Златанни болаликдаги кумири, Балотеллини эса энг яхши пенальтичи деб атади

Sherzod Nurmatov
15 окт 2022, 19:27
Эрлинг Ҳоланд болаликдаги кумири ва бошқа мавзулар ҳақидаги саволларга жавоб берди.

- Болалигингизда қайси футболчини ёқтиргансиз?

- Агар отам (Альф-Инге Ҳоланд)дан ташқари бўлса – Златан Ибрагимович.

- Энг яхши голингиз?

- Дортмунднинг "Боруссии"сига қарши ўйиндагиси ажойиб, энг яхшиларидан бири. "Шальке" ва ПСЖ дарвозасига киритилган тўплар ҳам. "Боруссия" сафида Чемпионлар Лигаси доирасида ПСЖга урган дебют голим энг яхшиси бўлса керак.

- Энг муҳим пенальтини кимга ишониб топширган бўлардингиз? 

- Мен ўзимга ишонаман. Ўзимдан ташқари бўлса, Марио Балотелли деган бўлардим. У мен кўрган энг яхши ижрочилардан бири эди. Демак, мен ёки у.

- Сиз кимсасиз оролдасиз. Ўзингиз билан қайси уч одамни олиб кетасиз?

– Кевин де Брюйне – у доим менга жуда яхши пасларни беради (кулади). Онам ва отам. Улар менга ғамхўрлик қилишлари ва Норвегия таомларини тайёрлаб беришлари керак. Шу уч киши", – деди форвард.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports