UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53Про Лига. "Турон" ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  31 19:27Хорди Альба: "Швецария билан ўйиндаги воқеа шармандалик"  0 19:05Харри Кейн: "Жаҳон чемпионатида яхши иштирок этсак, бу муваффақиятсизликлар эсдан чиқади"   0 18:47Англиянинг уч топ-клуби "Интер" футболчиси учун даъвогарлик қилмоқда  0 18:33Достонбек Тўхтабоев: "Натижа "Андижон" учун фойдали бўлди деган бўлардим"  0 18:23ПСЖ Рабьони қишда қайтариши мумкин  0 18:00"Барселона" Мессини Каталонияга қайтариш устида ишламоқда  4 17:37Дунёнинг энг қиммат уч ярим ҳимоячиси маълум бўлди  4 17:16Азар: "Карло Анчелотти менга ишонадими? Буни ундан сўраш керак"  0 16:52"Ливерпуль" ва "Челси" эквадорлик 20 ёшли ўйинчига қизиқмоқда. "Брайтон" 50 млн фунт хоҳламоқда  2 16:23Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  3 16:04Занетти Мессини тарихдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайди  11 15:41"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 15:20Коста-Рика Сувонда шуғулланяпти  6 15:16Бьелса янги клуб билан музокараларни бошлади  1

Ҳоланд келди: эҳтиёт бўлинг, жуда эҳтиёт бўлинг! Янгиликлар

Ҳоланд келди: эҳтиёт бўлинг, жуда эҳтиёт бўлинг!

“Манчестер Сити” 2022/23 йилги мавсум Англия Премьер-лигаси 1-турида “Вест Хэм” меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эрлинг Ҳоланд дебют ўйинида ажойиб ўйин кўрсатди. "Вест Хэм" билан баҳсда “Манчестер Сити” устунликка эришди. 

Премьер-лигага хуш келдинг, ёзнинг энг йирик трансфери Эрлинг Холанд! "Боруссия" Дортмунддан Англияга кўчган футболчи "Сити"нинг АПЛ янги мавсумидаги илк ўйинида рақиб дарвозасига киритган икки тўпи (бири пенальтидан)га муаллифлик қилди ва ишончли ғалаба қўлга киритилишини таъминлади. 

Дебют орзу қиларли даражада бўлди

Эрлинг Ҳоланд ушбу мавсум "Манчестер Сити" таркибида елкасида улкан масъулият ҳисси билан майдонга тушади, чунки у анчагина йирик ҳисобланадиган суммага – 51 млн фунтга сотиб олинди ва энди иложи борича тезроқ жамоанинг ўйинига ижобий таъсир ўтказиши шарт. Қайд этиш жоизки, Премьер-лигадаги биринчи ўйинда иккита гол уриш ўзини барчага қайта таништиришнинг ёмон усули эмас. 

Тўғри, у учун тўланган маблағ замонавий футболда савияси юқори ўйинчилар учун тўланадиганларидан фарқли тарзда арзон нарх ҳисобланса-да, 22 ёшли футболчи ҳалиям ўз обрўси даражасидаги ўйинни кўрсатиши керак бўлади. Айнан ундаги катта босимнинг асоси ҳам шу. Утган ҳафта "Ливерпул"га қарши Англия Суперкубоги ўйинида бир қанча қулай вазиятлардан гол ура олмаганидан сўнг "Вест Хэм"га қарши баҳсда ҳам ҳеч қандай самарадорлик кўрсата олмаганида, унга нисбатан қўйиладиган талаб яна анчагина ортарди. Бироқ у ўйиндаги барча голларни урди ва "Сити" ички чемпионатдаги ғолибликни ҳимоя қилиш йўлидаги илк ўйинда уч очкони қўлга киритди. Бу эса клубнинг Ҳоланд билан тузилган юлдузли шартномаси Пеп Гвардиола энг катта бойлигига айланишини кўрсатади. 

Унинг биринчи голи Илкай Гюндоган томонидан етказилган тўпни эгаллаб "болғачилар" ҳимояси ортидан ақлли юришни амалга оширганидан сўнг пенальтидан урилди. У тезлик билан олдинга отилиб чиқди ва захирадан майдонга тушган дарвозабон Альфонс Ареолани унга нисбатан қўполлик ишлатишга мажбур қилди. Тўп йўлига тўсқинлик қилиб, Ҳоланднинг оёғидан тутгани учун "Вест Хэм" дарвозаси томон 11 метрлик белгиланди. Ҳоланд дарвозабонни доғда қолдириб, тўпни ерлатиб дарвозанинг бурчагига тепди ва дарвозани ишғол қилди – 0:1. Унинг иккинчи голи – классик ҳужумчининг голи бўлди. У буни тезлик, ҳаракат ва яккама-якка вазиятда дарвозабонни мағлуб этиш қобилияти билан амалга оширди. Кевин де Брюйненинг ҳимояни бўлиб ташлаган узатмаси олдинги чизиқда пойгани бошлаб юборди. Тезлик билан тўпни ўзиники қилган Ҳоланд дарвозабон Ареолани ожиз қолдириб, чап оёғи билан дарвозанинг олис бурчагини оҳиста нишонга олди ва жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Ҳоланд "Сити" билан катта ўйинларда ўзини намойиш этиш ва ўз хоҳишига кўра бошқаларга тўп киритиш учун шартнома имзолади. Таъкидлаш жоизки, у аллақачон бунга мос эканини кўрсата олди. 

Премьер-лиганинг қолган қисми учун "даҳшатли" ишора

"Манчестер Сити" ўтган мавсум АПЛдаги биринчи ўйинда Лондонда "Тоттенхэм"га 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Орадан 12 ой вақт ўтгач, улар пойтахтга қайтиб чемпионатни "Вест Хэм" устидан нуқсонсиз ғалаба билан бошлади. Бу эса рақибларни Пеп Гвардиола жамоасига қарши қандай чиқишга ўйлантириб қўйди.

"Шаҳарликлар"да ўтган мавсумнинг омадсиз бошланиши чемпионлик пойгасидаги натижасига таъсир кўрсатмади ва жамоа мавсумнинг охирги кунида "Ливерпул"дан олдинда якунлади. Бироқ Гвардиола жамоаси мавсум бошида тўсиқлардан чиқиб олишда жуда суст эди. Клуб дастлабки 7 та ўйиннинг атиги 4 тасида ғалаба қозонган эди. Агар жорий мавсум "Сити"нинг "Вест Хэм"га қарши ўйини олдинда нима бўлишининг ўлчови бўлган тақдирда ҳам ўйинчилар тўп учун жиддий курашиши керак бўлади.

Лондондаги қайд этилган ғалабада катта камчиликлар кўзга ташлангани йўқ. Ҳоланднинг голлари янги бир ишора бўлиб хизмат қилди. Аввал ҳам кўплаб голлар урган жамоа учун Эрлинг урган икки гол қувват қўшди. Кевин де Брюйне ҳар доимгидек ажойиб ўйин кўрсатди, Рубен Диаш орқада муносиб ўйнади. Тўпга эгалик қилиш ҳақида гап кетса, шундай пайтлар бўлдики, "Сити" 75 фоиз тўп назоратини ўзида сақлади ва бу ўтган мавсумда деярли кучли олтиликка кирган "Вест Хэм"га қарши кечган ўйинда бўлди! "Сити" учун ўйин старти осон кечмади. Аммо улар буни осон кўринишга келтирдилар. Агар улар "Вест Хэм"ни шунчалар осон таслим қила олса, лиганинг бошқа кўпчилик жамоаларида ҳеч қандай имконият қолмайдигандек туюляпти.

"Вест Хэм" охирги кунгача Райс ҳақида қайғуради

"Вест Хэм" шу пайтгача ушбу ёзги трансферлар ойнасида 100 миллион фунтдан ортиқ маблағни сарфлаб юборди. Бироқ уларнинг энг катта мақсади ҳеч бўлмаганда ҳозирча Деклан Райсни сақлаб қолишдир. Марк Нобл нафақага чиққанидан сўнг сардорлик боғичини қўлга киритган 23 ёшли футболчи ўтган йили "болғачилар" учун ажойиб мавсум ўтказди. Ўшанда жамоа Европа Лигаси ярим финалига қадар етиб бора олган эди. Райс яна Дэвид Мойес жамоасининг "Сити"га қарши ўйинда асосий калит ўйинчи бўлиб хизмат қилди. Райс ҳар томонлама ҳаракатчан ярим ҳимоячи эканлигини кўрсатди. У жазирамада ўтган очилиш ўйинида тер тўкди, яккакурашларда ғалаба қозонди ва муҳим етказмаларни амалга оширди. 

Англия терма жамоаси вакили Англиянинг катта ва бой клубларига ўтиши учун ҳали вақт бор. Масалан, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" узоқ вақтдан буён унга мухлислик қилади ва ярим ҳимояни унинг ҳисобига кучайтиришга муҳтож. Шартнома муддати ниҳоясига етишига 2 йил қолганида Райс "Вест Хэм" билан шартнома муддатини узайтиришга рози бўлмаса, балки уни келаси йили сотиб юборишга тўғри келар. Бироқ дедлайн – 31 август санасигача Европанинг бирор йирик клубидан жозибадор таклиф тушса, Райс ва "Вест Хэм" бу юришни амалга ошириши мумкин. "Сити"га қарши ўйинда ўзини исботлаганидек, у "Челси" ва "Юнайтед"да тезда ўзининг ўрнини топиб кетиши мумкин.

Ўйиннинг энг яхшиси – Илкай Гюндоган ("Манчестер Сити")

Гвардиоланинг юлдузлар жамоаси таркибда Илкай Гюндоган ҳам бўлса, ҳар доим яхшироқ кўринади. Германиялик ярим ҳимоячи Лондондаги ўйинда ҳам ўйинни бошқарди. Унинг биринчи бўлимдаги Ҳоландга узатган тўпи пенальтига олиб келди ва "Сити" олдинга чиқиб олди. 

Тўғри, гол юзага келишида Ҳоланднинг маҳорати асосий ролни ўйнаган бўлишига қарамай, бундай мукаммал узатмани фақат Гюндоган даражасидаги ўйинчиларгина узата олади. 

Ўйиннинг энг омадсиз футболчиси – Альфонс Ареола ("Вест Хэм")

Захира дарвозабони учун захира ўриндиғидан совуққонлик билан ўйинга қўшилиш ҳеч қачон осон бўлмайди. Унинг паст даражадаги ўйинини баҳсга етарлича тайёргарлик кўрмагани билан изоҳлаш мумкин. Ўйиннинг 27-дақиқасида жароҳат олган Лукаш Фабианскининг ўрнини тўлдириш учун майдонга туширилган собиқ ПСЖ дарвозабони ўйинга қўшилганидан 7 дақиқа ўтиб пенальтидан сўнг дарвозасидан тўп олиб чиқди. 

У эҳтиётсизлик билан Эрлинг Ҳоланд оёғига шўнғиди ва пенальти белгиланган эди. У "Сити"нинг иккинчи голида Ҳоланд томонидан жуда осонлик билан таслим этилди ва "Вест Хэм"нинг иккинчи рақамли дарвозабони учун эсдан чиқариш керак бўлган кунга айланди. 

Диққатга сазовор дақиқалар

Ҳоланд Премьер лигада бенуқсон дебютни амалга оширганидан сўнг ижтимоий тармоқларнинг асосий сарлавҳасига айланди.

Айни пайтда бир афсонавий тўпурардан бошқаси ҳақида билиб олинг: агар кимдир элита ҳужумчи бўлиш учун нима кераклигини билса, у Англия терма жамоаси ва "Тоттенхэм"нинг собиқ юлдузи бўлар эди...

Ўйиндан кейинги фикрлар

"Нишонлашга кўп сабаблар бўлди, мен бундан хурсандман. Отам Альф-Инге иккала голни ҳам кўргани жуда яхши, чунки ушбу мусобақадаги дебютант сифатида мен учун ажойиб лаҳзалар содир бўлди. Қолаверса, охирги голни урганимга 30 дақиқа бўлди. Мен давом этишим керак", – деди "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд. 

Муҳим статистикалар:

- Эрлинг Ҳоланд Премьер-лигадаги дебют голини урди. У уч мавсумдан бери ўз жамоасининг лигадаги очилиш ўйинларида тўп киритди (аввалги иккиси "Боруссия" Дортмунд сафида киритилган эди). 2011 йил август ойида Серхио Агуэро дебютида 2 та гол урганидан буён Эрлинг Ҳоланд Премьер-лигада илк ўйинида дубл қайд этган иккинчи ўйинчига айланди;

- "Манчестер Сити" Премьер-лигадаги мағлубиятсиз сериясини 19 та ўйинга етказиб олди (15, 4, 0). Жамоа сўнгги бор "Тоттенхэм"га имкониятни бой берган эди;

- "Манчестер Сити" "Вест Хэм"га қарши мағлубиятсиз сериясини 14 тага етказиб қўйди (11, 3, 0). Бу жамоанинг бирор рақибга қарши мағлубиятсиз давом этаётган иккинчи натижасидир. "Фулхэм" билан ҳам 14 та ўйинлик ҳолат юзага келган;

- "Манчестер Сити" Пеп Гвардиола бошқарувида очилиш ўйинларидаги 7 та баҳснинг 6 тасида зафар қучди. Бу билан бир пайтда, "Вест Хэм" бунинг аксини қилди – 7 та ўйиннинг 6 тасида мағлуб бўлди;

"Манчестер Сити" "Вест Хэм"га қарши 4 та очилиш ўйинининг барчасида ғалаба қозонган.

Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+1   
09 авг 22:12:49
FC_BARCELONA_UZ
Penaltini nuqtasi oʻzgaribdida, biz bexabar qolib ketibmiz.
+1   
09 авг 22:02:23
ArsaBarsa
FIFA... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu butparast yoqmidide ...
2 ta video ko'rdim. Alhamdulillah degan videosini. Inglizcha ma'lumotlarga qaraganda u aniq qaysi dinga e'tiqod qilishini aytmagan. Lekin islomiy guruh kanallarga a'zo va ularni qo'llab turadi deyilgan. Yanayam Alloh biladi
   
10 авг 08:12:46
Nov
Адашмасам Роналду хам утган мавсум биринчи уйинда дубл килган эди.
   
10 авг 00:55:53
RAUL MADRID ☆ 7
Yaxshi debyut lekin endi 1 - tur hali butun boshli sezon oldinda
   
10 авг 00:06:20
Ђ‎ ε ‎ใร LIVERPOOL.FCB
Islombek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Voxima qimela, hali hamma òyinla oldinda, buyo Bundesligamas buyo APL
Togri buyoq APL.Lekin City dagi sheriklariham shunga yarasha Dortmunt dagidan anca kucli.
   
09 авг 22:29:17
UZB TV.
APLni uzb kanali olib beradimi, kimni xabari bor
   
09 авг 22:29:01
UZB TV.
APLni uzb kanali olib beradimi, kimni xabari bor
   
09 авг 22:28:39
UZB TV.
APLni uzb kanali olib beradimi, kimni xabari bor
   
09 авг 21:39:47
Orfo_Tahlil
30 метр бўлиб кетганми ҳозир, бизни пайтлар 11 метр бўларди, дарвозаларам, 20 метр бўлса керак ҳозир?))))
   
09 авг 21:33:36
FIFA...
Shu butparast yoqmidide ...
   
09 авг 19:43:13
Shahboz4
Матбуот вохимачи бўладида эртага 2 та ўйинда гол уролмаса омадсиз трансфер деб ёзишни бошлайди
   
09 авг 19:24:13
yunayted_neftchi
Islombek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Voxima qimela, hali hamma òyinla oldinda, buyo Bundesligamas buyo APL
Мани фикрими мандан олдин ёзибсизу гап йук туппа тугри
   
09 авг 19:23:28
Teshayev Boburshoh
30 metrlik penalti Fernandesh va Jorjino hayratda!!!!!!!
   
09 авг 19:17:34
Islombek
Voxima qimela, hali hamma òyinla oldinda, buyo Bundesligamas buyo APL
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика