"Ҳоланд жаҳон даражасидаги ҳужумчи эмас"
05 дек 2024 12:30
Янгиликлар
"Ҳоланд жаҳон даражасидаги ҳужумчи эмас"
"Тоттенхэм" ва "Реал" собиқ юлдузи Рафаэл ван дер Варт "talkSPORT"нинг янги шоусида норвегиялик футболчини танқид қилди.

"Тезликни олиб ташласангиз, Ҳоланд оддий футболчига айланади. Унинг техникаси юқори эмас. У "Сити" формада бўлганида, ажвига чиқиши мумкин, аммо жамоа муаммога дуч келганида эмас.
Менимча, унга чинакам юқори ҳужумчиларга хос бўлган нарса етишмаяпти. Бу гапим учун мени танқид қилишлари мумкин, лекин Ҳоланд мен ўйнаган даврдаги Руд ван Нистелрой каби ҳужумчилар билан бир хил даражада эмас.
"Манчестер Сити"га ҳозир Ҳоланд керак – ва у қаерда? Шунинг учун у жаҳон даражасидаги ҳужумчиларнинг кичик гуруҳига кирмайди", – деди собиқ футболчи.
Ҳоланд ушбу мавсум "шаҳарликлар" таркибида 19 ўйинда қатнашиб, 17 та тўп киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар