

Бу ҳақда "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола айтиб ўтди.
"Учта вазиятни таъкидлаб ўтиш мумкин. Биринчидан, мен Ҳоланднинг жуда чарчаганини кўрдим. Иккинчидан, у озгина шамоллаган. Учинчидан, у оёғига зарба қабул қилиб олди. Шу боис иккинчи таймда туша олмади.
Танаффус пайтида шифокорлар билан гаплашдим, улар хавотирда эди. Аммо кейин мен Ҳоланднинг одатдагидек юрганини кўрдим. Кўрамиз", – деди Гвардиола.
"Манчестер Сити" навбатдаги ўйинини 29 октябрь куни ўтказади. АПЛ 14-туридан ўрин олган ўйинда "шаҳарликлар"нинг рақиби "Лестер" бўлади.



