Ҳожиакбар Алижонов: "Пахтакор-79"га бўлган халқнинг муҳаббати абадийдир"

Абдулвосит Бектемиров
11 авг 2024, 16:16
"Пахтакор" жамоаси етакчиси ва миллий терма жамоамиз аъзоси Ҳожиакбар Алижонов "Пахтакор-79" хотирасини ёдга олди.

1979 йил айни шу куни ўзбек футболининг афсонавий жамоаси "Пахтакор" авиаҳалокатга учраган кундир. Эрта тонгдан "Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш учун "Пахтакор" стадионига жуда кўпчилик мухлислар ва бефарқ бўлмаган инсонлар ташриф буюрди. Қаршида ўтказилган "Насаф"га қарши учрашувдан кейин эса "Пахтакор" жамоаси аъзолари "Боткина" қабристонида "Пахтакор-79" хотирасига қуръон тиловат қилдилар. Шунингдек, "Қизилқум" ва ОКМК жамоалари ҳам ушбу санъада "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.


"Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Лекин "Пахтакор-79"га бўлган, халқнинг муҳаббати абадийдир!!!" - дея фикр қолдирди "Пахтакор" етакчиси ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан бирида.


Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia