UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  56 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  36

"Ҳеч ким бу рақам билан алоқа қилишни истамайди". "Челси"даги тўққизинчи рақам лаънати Янгиликлар

"Челси" ёзда тўққизинчи рақамдан халос бўлди: Ромелу Лукаку муваффақиятсиз мавсумдан сўнг (44та ўйинда 15та гол) "Интер"га ўтишни сўради. Аммо, бўш рақамни олишга ҳеч ким шошилмади – бунинг сабабини эса Томас Тухель тушунтирди.

"Одамлар менга тўққизинчи рақамда ланъат бор дейишади. Биз янги келадиган қандайдир ўйинчи учун рақамни ушлаб турмаймиз, лекин тўққизинчи рақамга талаб бўлгани йўқ. Ўйинчилар баъзида рақамларини алмаштиришни хоҳлашади, аммо ажабланарлиси, ҳеч ким ушбу рақамни олишни хоҳламади.

Клубда мендан кўп ишлаётганларнинг барчаси "мана бу ўйинчида тўққиз эди ва у гол урмади" дейишади. Шу сабаб биз бу рақам билан ҳеч ким алоқа қилишни истамайдиган вазиятга дуч келдик".



Тўққиз билан Пьер-Эмерик Обамеянг таваккал қилди, Тухель эса форварднинг жасорати ҳақида гапирди.

"Агар у №9ни олиш учун етарли даражада жасур бўлса, унда ўша рақамни олади. У ўтмишдан ва бу рақам нимани англатишидан қўрқмайди. Пьер-Эмерик ўз тарихини ёзишга тайёр. Ауба чақириқлардан мамнун".

Аммо, "Барселона" (13та гол)даги ажойиб мавсумдан сўнг габонлик Англияда атиги 3та гол урди. Ланъат ҳақида гапириш пайти келди. Ҳаммаси шунчалик ёмонми? Ўзингиз кўринг − "Челси"даги сўнгги яхши тўққизлик кетма-кет икки мавсум 25+ голлар урган Жимми Флойд Хасселбайнк бўлган.



Клуб Хасселбайнкдан сўнг мунтазам равишда тўққизликларга пул сарфламоқда: 2004 йилдан бери 315,5 млн евро, энг яхшиси эса текин Тэмми Абрахам бўлган. Пастроқда барча тўққизинчи рақам эгаларининг статистикаларини кўришингиз мумкин.


Муҳим тушунтириш: статистик маълумотлар фақатгина тўққизинчи рақамга боғлиқ ҳолда ҳисобланган. Эрнан Креспо 21-рақамда ҳам ўйнаган (2003/04 йилги мавсум), Лукаку "Челси"да 18-рақамда бошлаган, Мората эса 2018 йилнинг ёзида рақамини эгизаклари туғилишига атаб 29га ўзгартирган.



• Фақатгина Дрогбанинг ўзи кўпроқ гол урган: 381та ўйинда 164та гол.

• Хасселбайнк (2000/01 йилги мавсум)дан сўнг "Челси" ўйинчилари 3 бор АПЛ "Олтин бутса"сини олишган − улар орасида тўққизинчи рақамли ўйинчи йўқ эди. "Челси" тарихидаги энг яхши тўпурар (Фрэнк Лэмпард) 8-рақам остида ўйнаган.

• Ўртача энг яхши самарадорлик Тэмми Абрахамга тегишли − ўйинда 0,37та гол.

• 2002 йилдан бери бир марта "Челси"даги тўққизинчи рақам 20тадан ортиқ гол урган − Фернандо Торрес (2012/13). У буни қайси турнирларда қилганини айтиш керак.



• Ўртача 3та ўйинда битта гол.

• Фернандо ЧЛда "Нордшелланд" ва "Шахтёр" (Украина) (гуруҳда шунингдек "Ювентус" ҳам бор эди)га гол урган.

• АПЛда классик "катта олтилик" вакилларига фақатгина битта гол − "Арсенал"га.


***


Катта эҳтимол билан Обамеянгда ҳам ланъатни тўхтатиш имконияти йўқ. Пол Мерсон Sky Sports учун рукнда "Обамеянг "Ман Сити"га қарши илк ўйинидаёқ захирадан майдонга тушиб, қайтиб ўйиндан олинди ва у эндиликда жамоадан кетади деб ўйлайман. 30 ёшдан катта ўйинчини қайта захирага олсангиз, бу эҳтимол тугаш деганидир" деб ёзди.



Обамеянгнинг январдаёқ "Барселона"га қайтишни хоҳлаётгани ҳақида миш-мишлар янграмоқда: габонлик "Челси"да бахтли эмас ва Хави қўл остида ёрқинроқ ўйнаши мумкин. Фабрицио Романодек журналистларнинг инсайдларига қарамай, қишда Испанияга қайтишга имконият йўқ.

Форвард барча мусобақаларда 15та ўйинда 2,8 xG'ни қайд этди. Ҳозирги "Челси"да қайта уйғонишда истиқблол йўқдек гўё.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика