UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  0 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  4 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  19 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  14 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  4

Ҳаваскорлар ўртасида футзал бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати старт олди Янгиликлар

Ҳаваскорлар ўртасида футзал бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати старт олди

1 декабрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида футзал бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати баҳслари старт олди.
Янги мавсумда ушбу мусобақа иштирокчилари сони сезиларли равишда кўпайди. Энди унда аввалгидек 8 жамоа эмас, балки нақ 18та жамоа иштирок этади.

Қайд этиш жоиз, Тошкент шаҳар чемпионати, ўзининг қизиқарли ва шиддатли ўйинлари билан, қисқа фурсат ичида кўплаб томошабинлар эътиборини қозонишга муваффақ бўлди. Шу сабаб мусобақада иштирок этиш истагида бўлган жамоалар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Янги жамоалар сони нафақат Тошкент клублари ҳисобига, балки вилоят жамоалар ҳисобидан ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, янги мавсумдан мусобақаларда Қаршининг «Насаф» жамоаси ҳам иштирок этмоқда, турнирнинг ўзига эса «Очиқ чемпионат» мақоми берилди.

Янги мусобақадаги илк сенсацияга айнан «Насаф» муаллифлик қилди. Мусобақалар дебютанти 1-турда амалдаги чемпион – «СҚБ-Юнусобод» жамоасини йирик – 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

1-турнинг барча натижалари билан қуйида танишишингиз мумкин:

Футзал бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати
1-тур учрашувлари
1 декабрь, якшанба
9:00 Чоштепа – DHL4:5
10:00 Ўзтелеком – ТАТУ-Талаба 5:5
11:00 Eriell– ЎзДТВ 3:1
12:00 Говоряшчие руками – Сергели 4:1
13:00 ARCHIE-EuroAsia– Prodigy 2:1
14:00 ЎзСҚБ – Galaxy 5:1
15:00 Насаф – СҚБ-Юнусобод 4:1
16:00 Атлант – Восток 1:4
17:00 NTC-Khamkor– ТАТУ 6:1

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 2-тур учрашувлари 8 декабрь, якшанба куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

2-тур учраушвлари
8 декабрь, якшанба
9:00 DHL– ТАТУ
10:00 Восток - NTC– Khamkor
11:00 СҚБ-Юнусобод – Атлант
12:00 Galaxy– Насаф
13:00 Prodigy– ЎзСҚБ
14:00 Сергели – ARCHIE-EuroAsia
15:00 ЎзДТВ – Говорящие руками
16:00 ТАТУ-Студенты – Eriell
17:00 Чоштепа - Ўзтелеком

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика